Бугун ЎзТТСА тизимидаги Давлат назорати департаментида «Устоз ва мураббийлар» кунига бағишлаб маънавий-маърифий учрашув ўтказилди. Тадбирда Тошкент Давлат Техника Университетининг профессор, ўқитувчилари иштирок этдилар. Учрашувда устоз, мураббийликнинг машаққатли ва шу билан бирга шарафли томонлари, юртимизда уларга кўрсатилаётган эътибор хусусида сўз борди.
Шунингдек,тадбирда устозларга ёш авлод таълим ва тарбияси ҳамда соҳа йўналишларида малакали мутахассислар тайёрлашдек масъулиятли фаолиятларида омад тилаб, уларга эсдалик совғалар топширилди.