Ўзбекистон миллий метрология институти ва Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Чирчиқ филиаллари масъуллари Тошкент вилояти педагогика университетида бўлдилар.
Учрашувда филиаллар ҳамда олий ўқув юрти ўртасида илмий ҳамкорлик ўрнатиш, ходимларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш, профессор ўқитувчилари илмий ишлари синовларини ўтказиш ва талабаларнинг амалиётларини йўлга қўйиш муҳокама қилинди.
Университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори, И.Ҳайдаров инновацион ривожланиш палласида фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга катта эътибор қаратилаётганлиги, кейинги беш йилда мамлакатимиздаги барча ислоҳотлар мана шу қатъий тамойил асосида рўёбга чиққанлигини таъкидлади.
Чирчиқ филиали раҳбари А.Даминов филиалда мавжуд лабораториялар ҳамда уларнинг имкониятлари, метрологик жараёнлар, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун изланишда бўлган ёш ходимлар тўғрисида маълумот берди.
ОТМ проректори ва филиал масъуллари соҳани илмий йўналиш бўйича ривожланиш юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди ва келажакда шартнома асосида филиалнинг мутахассис кадрлари ва талабалар тажриба алмашинуви, илмий лойиҳалар, конференция, семинар, кўргазмалар ташкил этиш каби ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга келишиб олдилар.