Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари иштирокини кенгайтириш ва Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш вазифалари ижросини таъминлашда Агентлик ва унинг тизим-ташкилотлари томонидан бир қатор ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур йўналишдаги ишлар сифатини оширишда Ўзбекистон миллий метрология институти, Бухоро филиалида ташкил этилган Бухоро муҳандислик-технология институти «Метрология ва стандартлаштириш» кафедрасининг ўқув-методик хонаси ташкил этилиб ўз иш фаолиятини бошлади.
Бугунги кунда «Нефть - газ технологияси» факультети дарс режаси асосида талабаларига «Давлат бошқаруви метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш» ҳамда «Международные организатсии в области метрологии и стандартизатсии» мавзусида маъруза ва «Определение нормалных условий в помещениях» мавзусида лаборатория машғулотлари ўтказилди.