1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Бекобод филиалида фахрий устозлар, халқ таълими аълочилари,шаҳар ҳокимлиги маънавият ва маърифат бўлими масъуллари ва Бекобод шаҳар депутатлар кенгаши раиси ҳамда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва “Олтин юлдуз” медали соҳиби Алим Тўйчиев иштирокида “Меҳнати элда азиз Устозим” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир иштирокчилари юртимизда ўқитувчи-мураббийларга берилаётган эътибор, ёшларимиз қўлга киритаётган ютуқлари замирида азиз муаллимлар меҳнати ётганлигини эътироф қилдилар.
Шунингдек, Агентликнинг таълим муассасалари билан олиб бораётган ижтимоий ҳамкорлик алоқаларининг самараси, ўқувчиларнинг бугунги таълим ва билим олишлари эртанги кун учун катта мезон бўлиши ҳақида сўз юритилди.
Учрашув давомида истеъдодли ўқувчилар устозларни табриклаб, ўз ижодларидан шеърий намуналар ўқиб беришди.
Тадбир сўнггида Бекобод филиали томонидан мактаб кутубхонасига китоблар жамланмасидан иборат совғалар топширилди. Барча қатнашчилар ўзлари учун тадбирдан маънавий озуқа олдилар.