Жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари Болгария, Хитой, Туркия, Сербия ва Латвия давлатлари экспертлари билан соҳа йўналишларидаги ҳамкорлик кенгайтиришга қаратилган учрашувлар бўлиб ўтди.

Болгариянинг  "Dedal – Attestation and Certification" Ltd. мувофиқликни баҳолаш идораси экспертлари бўлиб ўтган учрашувда қурилиш махсулотларини Европа Иттифоқига экспорт қилишдаги талаблар,
СЕ маркировкаси олиш жараёнлари бўйича фикр алмашилди. Тадбир якунига кўра мувофиқликни бахолаш соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишилди.

Хитой Автомобил технологияси ва тадқиқот маркази (CATARC) ҳамкорлигида мутахассислар учун "Электромобиллар синови, сертификатлаштириш, стандартлар- Хитой тажрибаси"  мавзусида онлайн трейнинг семинар ташкил этилди. Иштирокчиларга стандартлаштириш
ва мувофиқликни бахолашда Хитой Автомобил технологияси ва тадқиқот маркази (CATARC)  экспертлар томонидан  билим ва кўникмалар берилди.

 Туркия метрология институти вакиллари Агентлик ҳузуридаги Миллий метрология институтида амалдаги лойиҳаларни ижроси бўйича мулоқот олиб борди. Мулоқот натижасига кўра мавжуд келишувларни сифатли ва ўз вақтида ҳаётга татбиқ этиш борасида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишилди.

Ҳалкаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни кенгайтиришга алохида эътибор қаратилиб IAEA эксперти, Сербия Республикаси Белград шаҳридаги “Винча ядро фанлари интитути” Радиацион ва ядровий хавфсизлик лабораторияси бошлиғи PhD Милош Зиванович (Miloš Živanović) томонидан Ўзбекистон миллий метрология институти Иккиламчи эталонлар дозиметрия лабораториясида амалий машғулотлар олиб борилди.

 Латвия Стандартлар институти, Латвия Миллий метрология маркази экспертлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари ва эришилган келишувларнинг амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 
Халқаро хамкорлик бошқармаси