Агентликда Қозоғистон стандартлар ва метрология институти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш соҳасида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, учрашувда стандартларни ишлаб чиқишда ва миллий стандартлаштириш тизимини ривожлантиришда техник қўмиталарнинг ўрни, cтандартларнинг давлат ялпи ички маҳсулоти ўсиши ва ташқи савдо айланмасига ижобий таъсирини баҳолаш, техник жиҳатдан тартибга солишда давлат назорати механизмлари, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тажрибалари бўйича фикр алмашилди.
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси