ЎзТТСА масъуллари Самарқанд вилояти ҳудудий филиаллари раҳбарлари билан биргаликда Самарқанд шаҳридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳудудий филиалида тадбиркорликни бошлаётган хотин-қизлар учун стандартлаштириш, метрология, сифат тизимларини жорий қилиш ва соҳа ўйналишлари юзасидан семинарда иштирок этиб, мавзу юзасидан маълумот берилди.
Олий мактабнинг ҳудудий филиали 2021 йилдан бошлаб Олий мактабнинг Самарқанд ҳудудий филиалида хотин-қизлар ва ёшлар учун 28-та йўналиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил қилинди. Ўқув курсларида «Аёллар дафтари»да рўйхатда турувчи, иш қидираётган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги хотин-қизлар ва тадбиркор аёллар фаол қатнашмоқдалар.
Ўтказилаётган ушбу ўқув курслари бепул амалга оширилмоқда. Унда ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш арафасида юрган ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган хотин-қизларга бизнес режани ишлаб чиқиш, давлат реестридан ўтказиш, банкда ўз ҳисоб варақаларини очиш, субсидия, кредит олиш шартлари ва тартиби ҳамда тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар бўйича атрофлича маълумот берилмоқда.
Семинарда Бош директор маслаҳатчилари ва филиал масъуллари маҳсулот сифати, стандартларга жавоб бериши,экспорт имкониятлари, тадбиркорликни ташкил қилишнинг асосий жиҳатлари юзасидан ҳуқуқий-майорий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини очиб бериш орқали қизиқарли маълумотлар бердилар, Агентлик фаолияти ҳақида гапирдилар.
Семинар сўнгида тингловчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавобларини олдилар