Ўзбекистон Республикаси мустақилликнинг ўттиз бир йиллиги муносабати билан, Ўзбекистон миллий метрология институти, ва «ЎзТест» маркази Чирчиқ филиаллари ҳамкорлигида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, дин ишлари қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси, шаҳар депутати ва йирик ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар, халқимизнинг ҳаёти, қалби ва онгида юз бераётган ижобий ўзгаришлар ҳамда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари хусусида гапирдилар. Шунингдек, Президентимизнинг тадбиркорлар билан ўтказилган янги форматдаги очиқ мулоқоти ва тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар хусусида ҳам маълумот берилди.
Бундан ташқари, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси барча йиғилганларни байрам билан самимий табриклади. Ва ўз сўзида Чирчиқ шаҳрида бўлаётган янгиликлар ва катта ўзгаришлар, ёшларга яратилган имкониятлар, тинч ва эркин ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшаш, мустақиллигимизни асраб-авайлаш, ҳамжиҳатликда тараққиётимиз барчани янада бирдамликка чақирди.