ЎзТТСА Бош директори маслаҳатчиси, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти раиси тизим ташкилотлари Бухоро вилояти филиаллари хотин-қизлари иштирокида «Оила - ҳақиқий бахт ва ҳаловат қўрғонидир» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Бухоро Давлат университети профессори, филология фанлари бўйича фалсафа доктори DSc Гули Тоирова иштирок этди.
Учрашувда Президентимизнинг хотин-қизларга қаратаётган эътибори, яратилаётган шароит ва берилаётган имкониятлар ва улардан самарали фойдаланиш ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, инсон ҳаёти оиладан бошланиши, бу ерда у шахс сифатида шаклланиши, оила – бу севги, меҳр-муҳаббат ҳурмат ва ҳам жиҳатлик манбаи асосида етук жамиятни барпо этиши, оиланинг фаровонлиги мамлакат ривожининг ўлчови сифатида баҳоланиши, оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини сақловчи, миллий қадриятлар ривожини таъминловчи, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни дунёга келтириб тарбияловчи маскан эканлиги таъкидланди.
Давра суҳбатида филиал ходималари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.