«Синов ва калибрлаш лабораториялари имкониятига қўйиладиган умумий талаблар» стандарти бўйича Ўзбекистон миллий метрология институти, Навоий филиалининг аккредитация соҳаси кенгайтирилди. Эндиликда филиал томонидан соғлиқни сақлаш, қурилиш, кимё-саноати ва бошқа кўплаб соҳаларда фойдаланиладиган Суюқликли термостатлар ва Ҳарорат камералари синов воситаларини калибрлаш имконияти яратилди.
Филиалнинг 2 нафар ходими Ўзбекистон миллий метрология институти бўлимларида малака ошириб, халқаро услублар асосида 2 та калибрлаш услибияти ишлаб чиқилди. Шунингдек, лабораториялараро солиштириш ишлари ва ходимлар ўртасида калибрлаш ишлари ўтказилиб, уларнинг малака ва маҳоратлари халқаро стандарти талабларига мувофиқлаштирилди. Бу орқали филиал томонидан вилоятдаги ишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлар ва синов лабораторияларига халқаро талаблар асосида калибрлаш хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилди.