Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг Бухоро вилоятидаги ҳудудий бўлинмалари ҳамкорлигида инсон қадрини улуғлаш ва эъзозлашга қаратилган маърифий тадбир ўз ишини бошлади. Мазкур учрашувда элимиз ардоғидаги санъаткорлар, театр актёрлари, олимлар ва спортчи ёшлар иштирок этиб, юртимизда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида истиқлол берган имкониятлар, инсон ва унинг қадрини эъзозлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланаётганлиги ҳамда фарзандлар қалбида Она ватан туйғусини шакллантириш каби масалалар ҳақида сўз юритилди.
Тадбир сўнгида меҳмонлар стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаси билан яқиндан танишиш мақсадида ҳудудий филиал лабораторияларида ҳам бўлдилар. Маърифий тадбирда Агентлик Бош директорининг маслаҳатчилари А.Расулов ва Н.Мамадалиевалар иштирок этмоқдалар.