Ўзбекистон миллий матбуот марказида техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъуллари иштирокида соҳа фаолияти таҳлили ва амалга оширилаётган янги режалари мавзусида жорий йилнинг ўтган давридаги ҳисобот матбуот анжумани ташкил этилди.

Президентимиз томонидан белгилаб берилган муҳим ва устувор вазифалар ижросига бағишланган мазкур анжуманда GSP+ доирасида халқаро стандартлар жорий қилинганлиги, Экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи тўқимачилик, электротехника, чарм-пойабзал, кимё саноати корхоналарида Oeko Tex, GOTS, BCSI, Sedex, СE маркировка ва бошқа стандартларини жорий этилиши, ILAC ва IAF ва бошқа халқаро ташкилотлари билан кўп томонлама келишувларини имзолаш орқали лаборатория хулосалари чет давлатларда тан олиниши ҳамда Синов лабораторияларни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар каби соҳада амалга оширилган ишлар муҳокама этилмоқда.