Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида бўлиб, замонавий лабораториялар фаолияти билан танишди.
Шунингдек, Бош вазир ўринбосари мамлакатимизда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотлар, уни иқтисодий тараққиётимизни таъминлашдаги ўрни, тармоқларда халқаро стандартларни жорий этиш орқали сифатга эришиш муҳимлиги, давлат назоратини такомиллаштириш, юртимизга четдан олиб кирилаётган импорт маҳсулотлари учун талабларини қайта кўриб чиқиш лозимлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, миллий маҳсулотларимиз сифатини ошириш, тадбиркорлар ва саноат корхоналари билан тизимли ишлашда янгича ёндашув ва янгича тизимни яратиш зарурлиги юзасидан таклиф ва тавсияларини билдирди.