Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Қашқадарё филиалида 2-чорак  якунлари ва жисмоний ҳамда юридик мурожаатлар билан ишлашнинг ҳолати танқидий таҳлилий кўриб чиқилди.  

Унда масъуллар бўлимлар кесимидаги ишларни таҳлил қилиб, келиб тушган 804  та мурожаатларга ўз вақтида жавоб қайтарилгани, шундан 34 дона ўлчов воситалари меъёрий ҳужжат талабларига жавоб бермаганлиги сабабли яроқсиз деб топилгани,    шунингдек,филиалнинг 4 мутахассиси Ўзбекистон стандартлар институтида ва 3 нафар ходим Ўзбекистон миллий метрология институтида малака ва тажрибаларини оширганликлари таъкидланди.  Шунингдек, филиал июнь ойида Ўзбекистон аккредитация маркази томонидан аккредитациядан ўтказилгани, мутахассисларига коррупция ҳолатига йўл қўймаслик, мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқишлари юзасидан кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш давомида йил охирига қадар метрология хизматларини ривожлантириш, ва янги иш ҳажмини кўпайтириш, техник ўқишлар ва маънавий-маърифий тадбирларни  тизимли ўтказишга  келишиб олинди.