Агентлик тизимидаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Жиззах филиали томонидан Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида хомашё ресурсларидан самарали фойдаланиш, сифат кўрсаткичларини ошириш, кичик саноат зоналарини ташкил қилиш, ташқи бозорлардаги тарғиботни кучайтириш ҳамда маҳсулот синовларини такомиллаштириш вазифалари ижросини таъминлаш, маҳаллий корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида масъуллар Шароф Рашидов туманида фаолият кўрсатаётган «Жиззах Жун» корхонасида бўлиб, маҳсулот сифатини назорат қилиш ва сифат менежмент тизимларини жорий қилиш ҳамда хорижий давлатларнинг талаблари бўйича тушунчалар берилиб, ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.