Миллий мустақиллик эл-юртимиз учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ҳуқуқий демократик ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш, шу жумладан, ҳаётнинг турли соҳаларидаги ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб, эришилаётган ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.

Шунинг баробарида Янги Ўзбекистонда учинчи Ренессанс даврига пойдевор қўйиш йўлида ташкил этилаётган маънавий-маърифий учрашувларда инсонни улуғлаш, уни қадрлаш, юртимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, масъулият туйғуларини янада кучайтириш, ҳар томонлама эркин, юртимизни обод ва фаровон мамлакатга айлантириш таъкидлаб келинади.

Бугун Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида бўлиб ўтган агентлик ва унинг тизим ташкилотлари ходимлари иштирок этган навбатдаги маърифий суҳбатда ҳам шундай мавзулар тилга олинди.

Давра суҳбатига таклиф этилган Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, Шайх Раҳматуллоҳ Термизий ва техника фанлари доктори, профессор, академик, Тошкент Давлат техника университетининг «Фан ва тараққиёт» корхонаси директори Сойибжон Неъматовлар ўз соҳасига садоқат билан хизмат қилиш, соҳадаги ёшларни илмий тадқиқот ишларига кўпроқ жалб этиш, тамагирлик, коррупция иллатларига йўл қўймаслик, ҳалоллик мезонларига кўра ишлаш лозимлиги, худди шу хислатлар барчани тўғри йўлга бошлаши, камолотга чорлашини алоҳида таъкидлашди.

Шунингдек, учрашув давомида яқинлашиб келаётган мустақиллик байрамини муносиб тарзда нишонлаш, унинг мазмун-моҳиятини очиб берадиган тадбирлар ва давра суҳбатларини ҳудудларда ташкиллаштириш муҳимлиги айтиб ўтилди.

Давра суҳбати сўнгида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.