Агентликнинг Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмалари масъуллар янгидан ташкил этилаётган корхоналарда бўлиб, уларга маҳсулотларни стандарт талабларига мувофиқ ишлаб чиқариш, қадоқлаш, ёрлиқлаш, ўлчов воситаларини метрологик қиёслаш кўригидан ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш билан боғлиқ бошқа масалаларда амалий ёрдам бериб келмоқдалар.
Масъуллар алюминдан уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Зайтун Алюминиум” МЧЖда бўлиб ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турлари билан танишиб, корхона халқаро стандартларни жорий қилиш ва маҳсулотлари сифатини доимий назоратини амалга ошириш мақсадида синов лабораторияси ташкил этиш юзасидан ўзларининг тавсияларини бердилар.