Техник жиҳатдан тартибга солиш Агентлигида бўлиб ўтган йиғилишда бошқарма бошлиқлари ва тизим-ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Унда асосий эътибор мазкур соҳани ривожлантиришга қаратилган Президентимиз томонидан имзоланган Қарор ва Фармонлар ижросини таъминлаш, миллий маҳсулотларимиз сифатини ошириш, ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамда натижадорлигини ошириш каби масалаларга қаратилди. Шунингдек, соҳага ахборот коммуникацияларни кенг жорий этиш орқали, инсон омилини камайтириш, мурожаатлар билан ишлашда масъулиятни янада ошириш каби вазифалар муҳокама қилинди.
Учрашувда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш, ҳудудий бўлинма ходимлари иштирокида ўтказилаётган маданий-маърифий учрашувларда коррупциянинг олдини олиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Йиғилиш жараёнида стандартлаштириш, сертификатлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида таъмагирлик, коррупция ҳолатларига барҳам бериш ва олдини олиш долзарб масала эканлиги таъкидлаб ўтилди. Асосийси, бу жараёнларда “инсон қадри учун” тамойили остида янгича назар билан иш юритиш лозимлигига урғу берилди.