Агентлик ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бўлими ходимлари томонидан Президентимизнинг соҳага оид Фармон ва қарорлари ҳамда уларнинг ижросини таминлаш мақсадида экспортни кенгайтириш, иқтисодиётни ривожлантириб, Европа бозорларига кириш, тадбиркорларга кўмаклашиш мақсадида корхоналарга халқаро стандартларни ҳамда сифат менежменти тизимини жорий этишга ёрдам берилмоқда.
Кимё соҳасига оид «фосфорит уни» маҳсулотини ишлаб чиқариб, Туркманистонга экспорт қилиб келаётган «НАВОИЙ МИЛЛИНГ» хорижий корхонасида бўлиб, масъулларга ўз маҳсулотларини Европа бозорларига чиқариш бўйича тушунтиришлар берилиб, тегишли халқаро стандартларни жорий этиш, ҳамда ушбу стандарт талаблари билан маҳсулот ишлаб чиқариш натижасида Европа талабларига эришиш мумкинлиги таъкидланди.
Корхонага сифат менежменти тизими яъни ИСО 9001 ни жорий этиш таклифи билдирилиб, ИСО 9001нинг афзалликлари, ишлаб чиқариш сифати ва кўлами яхшиланишига ва экспортни кенгайтиришга хизмат қилиши тушунтирилди, ҳамда мазкур тизимни йил якунига қадар жорий этишда кўмаклашишга келишиб олинди.