ЎзТТСА хотин-қизлар кенгаши раиси Н.Мамадалиева ҳамда тизим ташкилотлари Чирчиқ филиалларида фаолият юритаётган аёллар билан оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни жамиятнинг фаол вакили сифатида ўз иқтидорларини намоён этишларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Агентлик ва тизим-ташкилотлари хотин-қизлар бошланғич ташкилотларини ташкил этиш, улар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Маърифий учрашув давомида юртимизда хотин-қизлар фаолиятига берилаётган эътибор, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, илмий изланишлар олиб бораётган аёллар давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳамда бу йўналишдаги ишларни тизим-ташкилотларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар орасида ҳам кўпайтириш муҳимлиги айтиб ўтилди.
Учрашувда хотин-қизлар мурожаатлари ҳам тингланиб, келиб тушган мурожаатлар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди ва уларни амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.