Жорий йилнинг 29-30 июнь кунлари Қирғизистон стандартлаштириш ва метрология маркази вакиллари Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида бўлдилар.

Қирғизистон стандартлаштириш ва метрология маркази директори ўринбосари НУРМАТОВ Болот Асанович раҳбарлигидаги делегация Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилди.

Шунингдек, учрашув давомида меҳмонларга соҳага жорий этилган янгиликлар ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази ва Ўзбекистон миллий метрология институти лабораториялари ва эталонларни ривожлантиришга қаратилган техник базалари билан яқиндан таништирилди.

Меҳмонлар миллий эталонларни сақлаш, улардан фойдаланиш бўйича яратилган инфратузилма, илмий-синов ва сифат назорати марказида лабораториялардаги шарт-шароитлар халқаро стандартлар ва меъёрий талабларга мослигини юқори баҳоладилар.

Тадбир якунига кўра, соҳа йўналишларда икки томонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди.

 

Халқаро ҳамкорлик бошқармаси