Агентлик ва тизим-ташкилотлари Жиззах ҳудудий филиаллари масъуллари Жиззах шаҳридаги «Бону ширинликлари» масъулияти чекланган жамиятида бўлдилар.
Экспортёр корхона сифатида «Бону ширинликлари» масъулияти чекланган жамияти 2008 йилдан бошлаб турли ширинлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Ҳудудий филиаллар мазкур корхона билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйган. «Бону ширинликлари» маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сифатини таъминлаш бўйича барча меъёрий ҳужжатлар билан таъминланган. Мавжуд ўлчов воситалари Ўзбекистон миллий метрология институти, Жиззах филиали томонидан давлат қиёслов кўригидан ўтказилган. Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари “UzTest” маркази, вилоят филиали томонидан сертификатлаштирилган. Давлат назорат Департаменти томонидан корхонага 9001 ва 14000 Халқаро сифат менежменти тизимлари жорий этилган.
Ишлаб чиқарилаётган ширинликларнинг сифати доимий назорат қилиб бориш учун синов лабораторияси мавжуд.
Учрашувда корхонанинг экспорт салоҳиятини ошириш, Италия ва Туркия Давлатларидан келтирилган ускуналарни метрологик кўрикдан ўтказиб, ишга туширилиши ва сифатли вафли маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, маҳсулотларнинг давлат тилида ёрлиғланиши ҳақида истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.