Агентлик тизим ташкилотлари Чирчиқ филиалида 30 июнь – Ёшлар кунини нишонлаш мақсадида 1 июндан бошланиб, «Ёшлар ойлиги» деб эълон қилинган ва бир ой давомида улар иштирокида турли тадбирлар, спорт мусобақалари, танловлар ўтказилди. Худди шундай тадбирлардан бири  Чирчиқ филиалида ёш истеъдодли ижодкор ёшларнинг расмлар кўргазмасига бағишланди.

Кўргазмада  Чирчиқ шаҳридаги 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби  ўқувчилари ўзларининг ижод намуналари билан иштирок этдилар. Тадбирда мазкур мактаб ўқувчилари ва шаҳардаги 24-ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси ўқувчиси Диёрахон Исмоилованинг ижоди кўпчиликнинг диққатини тортди.

Диёрахон Исмоилова нафақат санъат асарларини тақдим этди, балки ўтказилган тадбир давомида филиал деразасидан кўриниб турган манзарани ҳам қоғозга туширишга улгурди.  

Мазкур кўргазманинг асосий мақсади амалий санъатнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, санъат оламига кириб келаётган ёш ижодкорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар ижодини ривожлантиришга кўмаклашиш, ёш истеъдод соҳибларини рўёбга чиқариш ва улар билан ишлаш, ижодини кенг тарғиб этишга қаратилган.