ЎзТТСА ва Чирчиқ ҳудудий филиаллари масъуллари Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридги “Кичик саноат ҳудудида” фаолият юритаётган “LYUKS-ELEGANT-SERVIS” корхонасида бўлиб, ишлаб чиқаришдаги мавжуд муаъммолар ўрганилиб, Иссиқлик Қозонхоналари ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Корхона раҳбари Манзура Рустамова ишлаб чиқариш жараёнлари ва ходимларга яратилган шарт-шароитлар, ҳамда корхона фаолияти юзасидан тўлиқ маълумот берди.
Учрашувда корхона вакилларига қонунчиликдаги ўзгаришлар ва тадбиркорларга берилган имкониятлар, шунингдек, соҳага оид янгиликлар ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Корхонада юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда техник регламент, халқаро стандарт ва метрология талабларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш зарурлиги, ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида маҳсулотларни қадоқланиши, ёрлиқланишида ёзувларни тўлиқ давлат тилида бўлиши юзасидан тавсиялар берилди.