Агентликнинг Қашқадарё вилояти ҳудудий филиаллари ҳамкорлигида ташкил этилган маърифий учрашувда, мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларда ҳамюртларимизнинг фаол иштироклари ва 27 июнь «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари» куни муносабати билан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.
Ушбу маънавий-маърифий давра суҳбатида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, кафедра доценти, халқ депутатлари Қашқадарё вилояти депутати С.Муртазова «Конституциявий ислоҳотлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муносиб кафолати» ҳамда «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари соҳасидаги ўзгаришлар ва унинг ҳуқуқий асослари» мавзуларида маълумотлар берилди.