Агентликнинг Қашқадарё ҳудудий филиаллари томонидан Қарши шаҳрида жойлашган пойабзал маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи «УЗШОЭС» корхонаси масъуллари ва ходимлари билан учрашдилар.
Унда жамият мутасаддиларига Европа Иттифоқининг ГСП+ доирасидаги давлатларига экспорт қилиш истиқболлари, соҳа йўналиши бўйича кадрлар малакасини ошириш, халқаро стандартлар ва сифат менежмент тизимларини жорий қилиниши юзасидан маълумот бериб ўтилди.
Шунингдек, жамиятда бугунги кунда фаолият кўрсатаётган кадрларни соҳа йўналиши бўйича малакаларини оширишда кўмак кўрсатилиши маълум қилинди.