Агентлик ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бўлими ва Ўзбекистон миллий метрология институти филиали ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор,фармонларини ҳамда топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида экспортни кенгайтириш, иқтисодиётни ривожлантириб, Европа бозорларига кириш, тадбиркорларга соҳа юзасидан кўмаклашиш учун, экспортёр корхоналарга халқаро стандартларни ҳамда сифат менежменти тизимини жорий этиш мақсадида «ИШОНЧ ГИЛАМ» корхонасига профилактик тадбир ўтказилди.

Унда гилам маҳсулотлари ва латикс клей маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётган ва ушбу маҳсулотларни Европа бозорларига чиқариш бўйича тушунтиришлар берилди. Корхона томонидан ҳозирги кунгача Қирғизистон ва Туркманистон давлатларига экспорт қилган.

Корхона масъулларига преференциялар бош тизими («ГСП+”) бўйича батафсил маълумот берилиб,6200 маҳсулот рўйхати тақдим қилинди.

Корхонада бундан ташқари п\э трубалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, мутасаддилар билан корхонада лаборатория ташкил этишга келишиб олинди. Лабораторияга керакли ускуналарни олиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.