Маълумки, Мамлакатимизда 30 июнь — Ёшлар куни сифатида нишонлаб келинади. Мазкур сана арафасида кўплаб тадбирлар, спорт мусобақалари, танловлар, учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Давлат назорати департаментида ёшлар билан учрашувда маънавий-маърифий масалалар билан бирга Ёшлар кунини муносиб нишонлаш бўйича қилинадиган ишлар муҳокама қилинди.
Учрашувда Департамент ва унинг ҳудудий филиалларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш йўлида ўтказилаётган тадбирлар, ёшларнинг маънавий баркамоллигини таъминлашда китобхонлик тадбирлар алоҳида ўрин тутади. Шунингдек, ёш ходимлар томонидан “Заковат” интеллектуал ўйинини ўтказиш ва унда Агентликнинг бошқа тизим-ташкилотлари ҳам фаол иштирок этишлари юзасидан таклиф билдирилди.
Ёшлар кунини нишонлаш бўйича эса “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида Департамент ва унинг ҳудудий филиалларида фестивал ўтказишлари ва унинг дастурлари ҳақида маълумот берилди, ташкилий масалалар муҳокама қилинди.