Агентлик томонидан давлат тилида иш юритилишини таъминлаш, лотин алифбосига босқичма-босқич ўтилиши, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан мониторинг қилиш, ўрганишлар олиб борилмоқда.
Агентлик тизимидаги Давлат назорати департаментида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, лотин алифбосига ўтиш, маънавий ва маърифий ишлар ўрганилди. Департаментда юритилаётган барча ички ҳужжатлар, техник ҳужжатлар, лавозим йўриқномалари ҳамда идоравий кутубхона кўздан кечирилди.
Департаментда иш юритиш тўлиқ давлат тилида олиб борилади. Лекин бошқа ташкилотлар ёки хусусий сектордан келаётган хат ва мурожаатлар ҳақида ҳам алоҳида фикр алмашилди ва уларга давлат тилида жавоб қайтаришга келишиб олинди. Шунингдек, шундай тартибдаги хат ва мурожаатлар муаллифлари билан давлат тилида расмийлаштирилиши ҳақида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилиши муҳокама қилинди.
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малакасини ошириш марказида лотин алифбосига ўтиш асосларини ўрганган ходимлар билан суҳбат ўтказилди ва келгусида ушбу малака ошириш курсларида қатнашувчи ходимлар бўйича номзодлар танлаб олинди.
Шунингдек, Департаментнинг ҳудудий филиалларида ушбу йўналишда амалга ошириладиган ишларни жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилди.