ЎзТТСА Бухоро ҳудудий бўлинмалари ҳамкорлигида тамагирлик ва коррупцияни олдини олиш ва уни келтириб чиқарадиган омилларга қарши ҳамжиҳатликда курашиш юзасидан маърифий учрашув ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Бухоро вилоят прокурори ёрдамчиси Шоҳруҳ Солиҳов иштирок этиб, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш натижадорлиги юзасидан ўз таклифларини билдирди.
Прокурор ёрдамчиси учрашувда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони мазмун-моҳияти бўйича тўлиқ тушунча берди.
Президентимизнинг «Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса «Ҳалоллик вакцинаси» билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларга эриша олмаймиз деган сўзлари тадбирда алоҳида таъкидланди.
Ҳар бир онгли инсон нафсини бошқаришда ўз идрокига таяниши, ҳалол йўлни танлаши, қолаверса, Қонун билан бекинмачоқ ўйнаб коррупциявий ҳолатга йўл қўяётганини ҳеч ким билмайди деган хаёлда тамагирликни касб қилиб олса, оқибатда ҚОНУН деворига боши бориб тегиниши ҳаёт ҳақиқати. Қачонки қонунларни ҳурмат қилиб унининг талабини бажарса ана ўшанда жиноятнинг олди олинади.
Семинар савол-жавобларга бой бўлди.