Президентимизнинг "Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-221-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида масъул давлат ташкилотлар, тадбиркорлар ва ОАВ иштирокида ўқув семинари ўтказилди.
Мазкур ўқув семинарида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизим ташкилотларининг Қорақалпоғистон филиаллари ходимлари иштирок этди. Семинарда интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш, интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда контрафакт маҳсулотларга самарали қарши курашиш, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш масалалари мухокама қилинди.
Семинар якунида Қорақалпоғистон Республикаси табиркорлик субъектлари вакилларига “Товар белгиси” сертификати тантанали равишда тақдим қилинди.