Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 октябрдаги ПФ-5848-сон “Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан жорий йилнинг 6-10 июнь кунлари Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) ҳамкорлигида малака ошириш ва ўқув дастурлари ташкил этилмоқда.

Тадбир доирасида ўқув курсларини олиб борувчи экспертлар Эдем Башдемир, Аише Мерве Оздемир ва Эзги Насухбейоглу Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази лабораторияси ва Ўзбекистон миллий метрология институти эталонларни ривожлантиришга қаратилган лабораториялар техник базаси билан яқиндан танишиб, лаборатория ходимлари ўртасида савол-жавоблар ўтказилди.

Миллий метрология институтда миллий эталонларни сақлаш, улардан фойдаланиш бўйича яратилган инфратузилма, илмий-синов ва сифат назорати марказида лабораториялардаги шарт-шароитлар халқаро стандартлар ва меъёрий талабларга мослиги Турк экспертлари томонидан эътироф этилди.

Тадбир якунида соҳа йўналишларда икки томонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди.


Халқаро ҳамкорлик бошқармаси