Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 6-10 июнь кунлари Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) ҳамкорлигида малака ошириш ва ўқув дастурлари ташкил этилмоқда.

Тадбирнинг очилишда иштирок этган Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин ТУНЕЙ, Агентлик бош директори ўринбосари Жасур Шукуров, ўқув курсларини олиб борувчи устозлар Эдем Башдемир, Аише Мерве Оздемир ташкил этилаётган ўқув курс дастурлари, бошқа кўникмалар қаторида, SMIIC халкаро стандартлари, маҳсулотлар сифати ва хавфсизлиги, шунингдек ходимларнинг етакчилик қобилиятини ривожлантириш, самарали ғояларни ишлаб чиқиш қобилиятини ривожлантириш, бошқарув қарорларининг самарадорлигини ошириш, кўрсаткичларни малакали бошқариш ва хатарларни таҳлил қилишни ўргатишига умид билдиришди.

Семинар Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизим ташкилоти, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Тошкент Давлат техника университети ва мувофиқликни баҳолашдаги хусусий ва консалтинг корхоналар иштирок этмоқда.


Халқаро ҳамкорлик бошқармаси