ЎзТТСА ҳузуридаги Давлат назорати департаменти ташаббуси билан жамиятда хотин-қизларнинг ўрни масаласига бағишланган ижодий учрашув ташкил этилди.
Мазкур давра суҳбатида малакали психолог Зебо Солижонова ва журналист Раъно Алимова ҳамда актриса Зухра Солиевалар сўзга чиқиб, аёл ходимлар ишда ва оилада фаол ва малакали бўлишлари, уларни замон билан ҳамнафас яшашлари, фарзанд тарбиясига эътибор, жамиятга янгича нигоҳ билан қарашлари учун ўз устларида тизимли ишлаб боришлари таъкидланди.