Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Чирчиқ филиалида институт юридик бюро бошлиғи С.Ҳасанова ва кадрлар бўлими бошлиғи Н.Яқубова ҳамда Чирчиқ филиали бўйича масъули Ф.Тулаганов иштирокида “Коррупцияга қарши кураш-жамият ва давлат хавфсизлигининг гаровидир” мавзусида маърифий учрашув ташкил этилди.
Унда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун”лар билан ходимлар бирма- бир таништирилиб, коррупцияга қарши кураш миллий ва хорижий тажрибалардан мисоллар келтирилди.
Шунингдек, БМТнинг коррупцияга қарши кураш борасидаги ҳужжатлари ва амалий натижалари юзасидан ҳам маълумот берилди.
Ҳалоллик тушунчалари, инсон ўз ҳаёти ва меҳнат фаолиятида маълум бир қонунчилик меъёрларига амал қилиши зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари учрашувда сўнгги йилларда юртимизда тараққиётнинг кушандаси ҳисобланган мазкур иллатга нисбатан кўрилаётган кескин чоралар ҳамда бу йўналишдаги натижалар ҳақида ҳам кўплаб мисоллар келтирилди.
Йиғилиш сўнггида қатнашчиларга “коррупция” мавзусида видеороликлар намойиш этилди.