ЎзТТСА тизим ташкилотлари Андижон вилояти ҳудудий филиалларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни муҳокама қилиш ва бартараф этиш юзасидан мониторинг ишларини олиб борилди.
Ўтган йили мониторинг натижасида бинолардаги пешлавҳалар, тарғибот материаллари, лабораторияларда жойлаштирилган барча турдаги ёзувлар ҳамда ахборот бурчакларидаги маълумотларда йўл қўйилган камчиликлар аниқланган эди. Уларни бартараф этилганлиги, барча ёзувлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида амалга оширилган. Лотин алифбосига асосланган давлат тилида иш юритиш бўйича малака оширган ходимлар билан фикр алмашилди.
Маънавий-маърифий ишлар йил бошида тасдиқланган «Йўл харитаси» асосида ташкил қилиняпти, турли мавзуларда маърифат соатлари ўтказилаётганлиги ходимларнинг маънавий дунёқарашини ўсишида ёрдам бераётгани таъкидланди.
Мониторинг давомида ҳар бир ҳудудий филиал томонидан мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар, уларнинг натижалари ҳақида батафсил маълумот берилди.