Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин ТУНEЙ билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда мутахассислар учун Туркия ва Ўзбекистонда халқаро ISO 17025, ISO 17065, ISO 17043, SMIIC стандартлари бўйича ўқув-семинарлар ташкил этиш, Туркиядан малакали экспертларни жалб этиш ва халқаро стандартларини жорий этишнинг сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув натижасига кўра Президентимизнинг 2019 йил 10 октябрдаги ПФ-5848-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 6-10 июнь кунлари Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TICA) ҳамкорлигида Стандартлар институтида «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва SMIIC стандартлари» бўйича ўқув семинар ташкил этишга келишиб олинди.