Жорий йилнинг 20 май куни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги биносида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги офиси раҳбарияти Пак Сонджин (Park Sunjin) хоним, Пак Хе Чжон (Park Hye Jeong) хоним ҳамда кореялик бир қатор мутахассислар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда республикамизда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар, икки томонлама ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.
Ушбу лойиҳа доирасида Кореянинг мувофиқликни баҳолаш соҳасида тажрибаси ўрганилиб, шу соҳада ҳамкорликда замонавий ахборот тизими ишлаб чиқилиши келишиб олинди.