Туркия давлатининг Истанбул шаҳрида Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC) метрология техник қўмитасининг 10-йиғилиши ўтказилди.
SMIIC ташкилотининг тўлақонли аъзоси сифатида ушбу тадбирда иштирок Ўзбекистон томонидан Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда юртимизда метрология соҳасини ривожлантириш борасида Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан амалга оширилган ишлар тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот давомида халқаро экспертларнинг хулосасига кўра Ўзбекистонда соҳани ривожлантиришда ўсиш тенденцияси борлиги ва бу ижобий кўринишга эгалиги алоҳида эътироф этилди.
Миллий метрология институтининг ўлчаш ва калибрлаш имкониятларини кенгайтириш ҳамда уларни халқаро даражада тан олинишига эришиш мақсадида TUBITAK UME (Туркия), КАЗСТАНДАРТ (Қозоғистон) ва IMBIH (Босния ва Герцеговина) метрология институтлари билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказилди.
TUBITAK UME фаолияти билан танишиб, халқаро ISO 17025 стандарти талаблари асосида ишлаб чиқилган менежмент тизими жараён ҳужжатларини Евро – Осиё давлат метрологик ташкилотлари ҳамкорлиги (КООМЕТ) Т3.1 техник қўмитасида дастлабки тақдимотини ўтказиш учун экспертлар тавсиялари олинди.
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси