Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизим ташкилотларида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирокида доимий давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.

Навбатдаги хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган тадбир агентлик тизим ташкилотларининг Қўқон филиаллари ташаббуси билан бўлиб ўтди. Унда Қўқон Педагогика институти тарих фанлари доценти Д. Мамадалиева хам иштирок этиб, аёлларнинг давлат ва жамиятдаги ҳаётида фаол иштироки, оиладаги мавқеи ҳамда ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида тўхталиб ўтди.