Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўлими томонидан коррупцияни олдини олиш, одоб ахлоқ қоидаларига риоя этилишига қаратилган онлайн семинари ўтказилди.

Ҳуқуқий тарғиботга қаратилган мазкур давра сухбатида Агентлик ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти ходимлари иштирок этиб, хизмат вазифасини бажариш вақтида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, ходимларни ишга олиниш жараёнларида коррупцияни олдини олиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, шунингдек, уларнинг оқибатларини бартараф этиш каби масалаларга тўхталдилар.