Айни кунларда (28 апрелдан эътиборан) Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (АРАС) техник қўмиталари ва АРАС (АРАС ЕС) бошқарув қўмитаси раисларини тайинлаш учун овоз бериш жараёнлари ўтказилмоқда.
ЎзТТСА қошидаги “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУК ҳам АРАС ташкилотининг муҳбир аъзоси эканлиги маъқомидан келиб чиқиб, мазкур минтақавий уюшма фаолиятида мунтазам равишда ўз фикр-мулоҳазалари, таклифлари билан иштирок этиб келади.
Бир ой мобайнида ўтказилиши режалаштирилган овоз бериш жараёнлари ўрнатилган тартибга кўра ёпиқ ҳолатда ташкил этилди. Марказнинг масъул ходимлари таклиф этилган номзодлар ичидан мувофиқликни баҳолаш фаолияти ривожига алоҳида ҳисса қўшган муносиб соҳа вакилларини танлаб, ўзининг эркин овозини берди.
28 май куни ниҳоясига етадиган овоз бериш жараёнлари натижалари АРАС Бош Ассамблеясининг июнь ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида очиқланиши кутилмоқда.