Чорвачиликни ривожлантириш ва гўшт, сут ва бошқа чорвачилик маҳсулотларининг сифатини ва хавфсизлигини таъминлашда халкаро стандартларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш биринчи навбатдаги устувор вазифалар сирасига киради.

Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан корхонабай ишлаш тизими орқали ҳалқаро стандартлар жорий этилиб FSSC 22000, SMIIC ва халқаро ISO сертификатларини олишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Жорий йилнинг 15 май куни Жизах вилоятининг “Jizzax Organic” корхонасида мутахассислар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда маҳаллий корхоналар фаолиятида халкаро стандартларни жорий этиш ва сертификатлаштириш ишлари давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори ва молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6240 сонли фармони ва ПҚ 5133 сонли қарори мазмун моҳияти юзасидан маълумотлар берилди.


Халқаро ҳамкорлик бошқармаси