Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамкорлигида Нидерландиянинг "W&M group Nederland" компанияси директори Хотак Манан ва AgriFood NL компанияси директори Ахмади Ромин билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда республикамизда замонавий ускуналар билан жиҳозланган, барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қуритилган сабзавот ва мевалар синовини ҳар томонлама таҳлил қила оладиган лабораторияларга замин яратилаётганлиги, Европа давлатларига экспортни кенг кўламда ва сифатли амалга оширилиши учун хом ашёларнинг муайян талабларга жавоб беришини назоратга олиш долзарб эканлиги таъкидланди.
Мамлакатимизда кишлок хўжалиги ва озиқ овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини оширишга алоҳида эътибор каратилётганлиги таъкидланиб, республикамиз экспорт географиясини кенгайтириш, органик ишлаб чиқариш салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, замонавий лабораторияларни ташкил этиш соҳасидаги муҳим қарорлар ижобий баҳоланди.
Учрашув якуни ва натижасига кўра экспорт учун биргаликда халқаро стандартларига мувофиқ баҳолаш ишларини олиб бориш ва "W&M group Nederland" компаниясининг тажрибали хорижий мутахассислар жамоаси томонидан тренинглар ўтказилишда ҳамкорлик қилишга келишилди.
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси