ЎзТТСА да Бухоро Давлат Университети олимаси, филология бўйича фалсафа доктори Гули Тоирова ва Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети кафедра мудири Дилрабо Баҳроновалар билан ҳамкорликда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлашириш атамаларининг электрон изоҳли луғати ва халқаро стандартларни давлат тилига таржима қилиш интеграцион платформасини яратиш бўйича ишлаш таклифи билдирилди.
Мазкур платформада стандартлаштириш, метрология ва сертификатлашириш атамалари соҳаси бўйича лингвистик, терминологик электрон изоҳли луғати яратилади, халқаро стандартларини давлат тилига таржима қилиш дастури ишлаб чиқилади, тизим ташкилотлар лабораториялари томонидан қўлланилаётган барча турдаги воситалари тўғрисида давлат тилида ягона электрон маълумотлар базаси яратилади, стандартлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан янгиланган онлайн дастури ишлаб чиқилади, давлат тилида соҳавий иш юритиш ҳужжатларининг ягона электрон намуналарини ишлаб чиқилади.
Шунингдек, Ўзбекистон стандартлар институтида малака ошириш маркази тингловчилари учун махсус мультимедиали ўқув-услубий мажмуаси тайёрланади. Университетнинг филология ва техника йўналиши талабаларига ҳамкорликда соҳа бўйича курс ишлари, битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари тайёрлаш бўйича ҳам таклиф билдирилди.