Бухорода саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида халқаро стандартларни ўргатиш бўйича халқаро эксперт жалб этилди.
Ҳудудий филиаллар савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят бошқармаси билан ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувда вилоятдаги 41 та тадбиркорлик субектлари, ва ишлаб чиқарувчиларга халқаро стандартларнинг жорий этилиши, унинг афзалликлари, маҳсулот экспорт қилинишидаги стандартларнинг ўрни ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Ўқув курсида ИП ООО “Кнауф” Гипс Бухара экспортёр корхонасининг халқаро эксперт аудитори сўзга чиқиб, корхона томонидан жорий этилган халқаро стандартлар, уларнинг ишлаб чиқаришни бошқаришдаги ўрни ва яратилаётган енгилликлар, давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар ҳақида тўлиқ тушунтириш берди.
Шунингдек, йиғилганларга Бухоро мухандислик-технология институтининг илмий ходими ва Стандартлар иниститути масъуллари томонидан ИСО 9001, ИСО 14001, ИСО 50001 ва Оеко -Тех Стандардс 100, Глобал Г.A.П, ОРГAНИC халқаро стандартлари ва СЕ маркировкасини корхоналарда жорий қилишнинг аҳамияти юзасидан маълумотлар берилди.