Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизим ташкилотлари Қорақалпоғистон филиаллари ташаббуси билан Қорақалпоғистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллий экспортёр корхоналар вакилларига халқаро стандартларни ўргатиш бўйича марказлаштирилган ўқув курси ташкил этилди.
Мазкур ўқув курсига Покистон давлатидан енгил саноат маҳсулотлари бўйича “SHOMANAY ECO TEKS” МЧЖ эксперт-технологи Муҳаммад Имрон Хон ҳамда саноат соҳаси бўйича “NUKUS MED TEX” МЧЖ ҚК корхонасининг логистика бўйича менежери Тимур Худайбергеновлар ўз маърузалари билан иштирок этди.
Ўқув курси якунида иштирокчи корхона вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.