Агентлик тизимидаги Навоий вилояти ҳудудий филиаллари ҳамкорлигида текистил соҳаси бўйича ОЭКО-ТEХ стандартини корхоналарга жорий қилиш бўйича халқаро экспертлар иштирокида семинари ўтказилди.
Унда текистил соҳаси вакиллари иштирок этиб,маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини таъминлашда халқаро стандартларнинг аҳамияти юзасидан тушунчаларга эга бўлдилар.
Шунингдек, тадбиркорларга ҳукуматимиз томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида яратилаётган енгилликлар ва қулайликлар ҳақида ҳам атрофлича маълумотлар берилди.