Агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий тизим-ташкилотлари бўлинмалари томонидан халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда Ургут туманида халқаро стандартларни ўргатиш бўйича ўқув курси ташкил этилди.
Ўқув курсида «Камалак Текстиль Инвест» корхонасида фаолият юритаётган Туркиялик эксперт Эждер Акташ иштирок этиб, ўз маърузасида корхоналарда халқаро стандартларни жорий қилиш, уни маҳсулот экспортидаги ўрни, Туркия давлатида текстиль саноатини ривожланиш тарихи ва бошқа масалалар юзасидан батафсил тушунчалар берди.