Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги ташкилотларнинг Жиззах вилояти филиаллари томонидан халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, халқаро стандартларга бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув курсида вилоят Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси, Инновация ривожланиш бошқармаси ҳамда Савдо саноат палатасидан шунингдек ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари иштирок этди.

Семинарда Агентликнинг Сифат менежмент тизимларини жорий этиш мувофиқликни баҳолаш бошқармаси бошлиғи А. Асқаров ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жиззах филиали мутахасиси Ф. Раҳимовлар ўз маърузаларида корхоналарда халқаро стандартларни жорий қилиш, халқаро стандартларни маҳсулот экспортидаги ўрни, қишлоқ хўжалик экспортини ривожланиш, Европа давлатларига қовун экспорти бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтди.